Олимлар ҳароратнинг глобал исишини тасдиқлашди
1998-2014 йилларда глобал исишга доир берилган ҳисобот ёлғон бўлиб чиққанди. Чоршанба куни чоп этилган Америка-Британия тадқиқотларига мувофиқ, океаннинг исиши ҳақидаги тадқиқот натижалари тасдиқланди. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.
Калифорния, Беркли ва Йорк университети (Англия) олимлари Миллий океан ва атмосфера маъмуриятининг (NOAA) 2015 йилги илмий-тадқиқоти натижаларини тасдиқлашди. Илм-фан ютуқларига бағишланган Science журналида тадқиқот натижалари тақдим этилганди.
Янги халқаро тадқиқот океан ҳароратига доир спутник ва денгиз маълумотларини ўрганиб чиқди. Ҳар иккала ўлчов тизими ҳам сўнгги 20 йилда ҳароратнинг ошганини қайд этди.
NOAA олимлари океанлар 2000 йилдан буён Цельсий бўйича 0,12 даражага исигани ҳақида маълумот беришди, бу эса ундан аввалги баҳолардан (0,07) икки баробар юқори натижадир.
Манбага кўра, олимлар бу тадқиқотларни текширишда турли усуллар ва маълумотлардан фойдаланишган. Таъкидлаш жоизки, Япония метеорологик агентлигининг сўнгги маълумотлари ҳам NOAA тадқиқотларининг тўғри эканлигини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024