Спорт | 17:10 / 05.01.2017
6994
1 дақиқада ўқилади

Словакиялик мотопойгачини “Дакар-2017” раллисида чақмоқ урди

Жанубий Америкада бўлиб ўтаётган “Дакар” марафони пайтида словакиялик мотопойгачи Иван Якешни чақмоқ урди. Бу ҳақда Tvnoviny.sk хабар бермоқда.

Ҳодиса раллининг Аргентинанинг Сан-Сальвадор-де-Жужуй шаҳридаги учинчи босқичи пайтида содир бўлган. Таъкидланишича, спортчи мотоциклдан бир оёғи билан тушишга улгурган. Шунинг учун электр кучи унинг ёнидан ўтиб кетган ва жиддий зарар етказмади.

Айни дамда спортчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва раллидаги иштирокини давом эттириш ниятида. Уни мусобақаларга қайтариш бўйича якуний қарор, чуқур тиббий текширувдан сўнг қабул қилинади.

Маълумот учун, “Дакар” пойгалари Парагвай, Аргентина ва Боливияда 2017 йилнинг 14 январь кунига қадар ўтказилади. 

Мавзуга оид