Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда чақмоқ уриши оқибатида чўпон ва қўйлар подаси нобуд бўлди
Мамлакатнинг тоғли ҳудудида юз берган фожиада чўпон ҳалок бўлгани, шунингдек, 200 бошга яқин майда шохли ҳайвонлар нобуд бўлгани таъкидланмоқда.
Фото: Аsia-Plus
13 июн куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Сангвор туманида чўпон ва қўйлар подаси яшин уриши оқибатида нобуд бўлди.
Фожиа Қорошура шаҳрида (денгиз сатҳидан 3500-3700 метр баландликда) жойлашган ёзги яйловда кучли жала пайтида содир бўлган. Хатлон вилояти Дўсти туманида яшовчи уч нафар чўпондан бири чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлган.
– Чўпонлар чодир қуриб, электр энергияси билан таъминлаш учун унга қуёш фотоэлектр панели (қуёш панеллари) ўрнатган. Улар бўрон пайтида панелларни олиб қўймаган. Оқибатда чақмоқ айнан панелларга урган. Чўпонлар турли тан жароҳати олган, улардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган», деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (ФВҚ).
Шунингдек, чақмоқ уриши оқибатида 200 бошга яқин майда шохли ҳайвонлар ҳам нобуд бўлган.
ФВҚ аҳолидан ноқулай об-ҳаво шароитида барча қоидаларга риоя қилишни сўраган. Қайд қилинишича, чақмоқ ёмғир ёғаётган жойдан ўн километр масофагача пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, ёмғирдан кейин бошпанани тарк этишга шошилмаслик керак. Чақмоқ уриши хавфи момақалдироқ овозлари тўхтагунча сақланиб қолади.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
20:20 / 17.02.2026
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
09:57 / 17.02.2026