Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди
Ушбу чақмоқ 2017 йил 22 октябрда Шарқий Техасдан Канзас-Сити атрофидаги осмонда содир бўлган.
Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) 829 км узунликдаги мега-яшин ҳақида хабар берди - бу чақмоқ ўлчами бўйича янги рекорддир, дейилади ташкилот сайтида.
«Янги рекорд - 829 км (515 мил) - плюс-минус 8 км хатога эга. Бу 2020 йил 29 апрелда ўрнатилган аввалги рекорддан 61 км га узунроқ, шу вақтда чақмоқ АҚШ жанубий штатлари устида 768 км (плюс-минус 8 км) масофага чўзилган эди», дейилади хабарда.
Ушбу чақмоқ 2017 йил 22 октябрда Шарқий Техасдан Канзас-Сити атрофидаги осмонда содир бўлган. Дастлаб унинг рекорд миқдордаги узунлиги сезилмаган ва фақат сунъий йўлдошдан олинган суратларни қайта ўрганиш пайтида аниқланган.
WMO чақмоқ узунлигини Венециядан Парижгача бўлган масофа билан таққослади ва бундай улкан чақмоқнинг пайдо бўлишини мезомасштабли конвектив тизимлар зоналаридан бирида - Шимолий Американинг Буюк текисликларидаги ўзига хос момақалдироқ фронтларида пайдо бўлгани билан изоҳлади.
Шунингдек, WMO Ердаги чақмоқларнинг бошқа рекордларини ҳам келтирди:
- 2020 йилда Уругвай ва Шимолий Аргентина устида момақалдироқ пайтида энг узоқ чақнаш юз берди – 17,1 секунд;
- чақмоқ уриши оқибатидаги энг кўп қурбонлар сони - 1975 йилда Зимбабведа кулбага яшин уриши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди;
- чақмоқ уришининг ҳалокатли оқибатларидаги қурбонлар сони - 1994 йилда Мисрдаги резервуарларига чақмоқ уриши оқибатида ёнғин юзага келди ва нефт тўкилиши оқибатида 469 киши ҳалок бўлди.