Жаҳон | 12:34 / 06.01.2017
9879
1 дақиқада ўқилади
Жо Байден Трампга ёш бола бўлмасликни маслаҳат берди
АҚШ вице-президенти Жо Байден мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трампга ўзини тутиши борасида маслаҳатлар бериб, миллиардерни «ўсишга» чақирди, деб хабар қилмоқда PBS телеканали.
«Катта ёшли бўлинг, Дональд, ўсинг. Катта одам бўлиш вақти келди. Сиз президентсиз, бизга нималарга қодир эканингизни кўрсатинг», — деган Байден Трампнинг Twitter ижтимоий тармоғини қўллашга муккасидан кетганига фикр билдирар экан.
Бундан ташқари, Байденнинг қўшимча қилишича, уни Трамп маъмуриятининг ички эмас, ташқи сиёсатга киритиши мумкин бўлган ўзгаришлари ташвишга солмоқда.
2016 йил октябрь ойида Жо Байден имкони бўлганда Дональд Трампни дўппослашдан тап тортмаслигини айтганди.
Мавзуга оид
09:31 / 15.11.2024
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:08 / 14.11.2024
Президентлар учрашуви: Байден ва Трамп Оқ уйда икки соат гаплашди
09:40 / 14.11.2024
Байден Трампга: Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ манфаатларига жавоб беради
21:45 / 13.11.2024