Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокуда Iraq Airlines идораси ходими ўлдирилди
Iraq Airlines авиакомпаниясининг Озарбайжон пойтахти Бокудаги идорасида отишма содир бўлиб, компаниянинг бир ходими ўлдирилди. Бу ҳақда Report ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Отишмани ўрта ёшлардаги эркак содир этган. Кейинроқ аниқланишича, қурбон Ироқнинг Озарбайжондаги элчиси таржимонининг укаси Али Валид ўғлу Агали бўлган. Маълумотларга кўра, воқеа авиакомпания идораси жойлашган, Бокудаги Dəmirci Tower бизнес-марказидаги бинонинг 3-қаватида содир бўлган.
Қурбон 1993 йилда туғилган бўлиб, Бокуда яшаган. У винчестер русумидаги милтиқдан отиб ўлдирилган. Қотилликни содир этишда гумон қилиниб 1989 йилда туғилган, авиакомпаниянинг Озарбайжондаги ваколатхонасида ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Эльшан Рафаят ўғлу Баширов қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят маиший келишмовчилик сабаб содир этилган. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:00
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
19:28 / 01.05.2026