Сергелида божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига янги хизмат уйлари топширилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан божхона органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат замонавий барча шарт-шароит ва қулайликларга эга бўлган янги хизмат уйларининг калитларини тантанали равишда топшириш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган ушбу хизмат уйларининг тантанали очилиш маросимида Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилоят божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари, божхона фахрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сўнгги йилларда иқтисодий хавфсизлик посбонларини уй-жой билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим шароити оғир, Устюрт даштлигида жойлашган олис масофадаги “Қорақалпоғистон” ва “Даут-ота” божхона постлари яқинида барча қулайликларга эга хизмат уй-жойлар мажмуаси, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хизмат қилаётган ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилган эди.
Бу гал Сергели туманида қуриб битказилган ушбу хизмат уйларининг божхона ходимларига топширилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”да эсдан чиқмас муносиб совға бўлди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
12:00 / 12.10.2024