АҚШнинг кўчиб ўтиш учун энг яхши ва энг ёмон шаҳарлари эълон қилинди
Шахсий молияларни бошқариш ҳақидаги сайт WalletHub кўчиб ўтиш ва ишлаш учун АҚШнинг энг яхши ва энг ёмон шаҳарларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини чоп этди. Рейтинг ишчиларга талабнинг ўсиши, ўртача иш ҳақи даражаси ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар асосида тузилган.
Ҳаммаси бўлиб рейтинг тузилишида 23 та кўрсаткич ҳисобга олинди. Тадқиқотда АҚШнинг 150 та энг аҳолиси кўп шаҳарлари иштирок этди. 2017 йилда иш топиш учун энг қулай шаҳар Аризона штатидаги Скоттсдейл бўлди, у бандликнинг энг катта ўсиши ва бир оилага тўғри келадиган энг юқори ўртача даромадни кўрсатди.
Қуйида ушбу шаҳарлар рўйхати келтирилган.
Скоттсдейл, Аризона. Ишлаш учун имкониятлар рейтингида 22-ўрин. Бандлик ўсиши: 3,29%. Бир оилага ўртача даромад: 76,4 минг доллар
Плано, Техас. 29-ўрин, -0,11%, 83 минг доллар
Орландо, Флорида. 1, -1,27%, 43 минг доллар
Су-Фолс, Жанубий Дакота. 27, %1,58, 56 минг доллар.
Сан-Франциско, Калифорния. 19, 2,43%, 46 минг доллар.
Ранчо-Кукамонга, Калифорния. 89, 5,67%, 58 минг доллар.
Чандлер, Аризона. 66, -0,02%, 76 минг доллар.
Солт-Лейк-Сити, Юта. 2, 2,89%, 49 минг доллар.
Темпе, Аризона. 32, %2,84, 51 минг доллар.
Роли, Шимолий Каролина. 34, %0,92, 61 минг доллар.
2017 йилда ишлаш учун энг ёмон шаҳар Детройт бўлди. Шунингдек, энг кам балларни Фресно, Бейкерсфилд, Нью-Арк, Буффало ва Кливленд шаҳарлари олган.
Мавзуга оид
09:59
АҚШ Давлат департаментига РФни SWIFT'дан узиш ғояси муаллифи раҳбар бўлиши мумкин
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024