Жаҳон | 13:34 / 09.01.2017
4257
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон Трампнинг асосий маслаҳатчилари билан музокаралар ўтказди

Фото: Global Look Press via ZUMA Press

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Нью-Йоркда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг яқин маслаҳатчилари билан музокаралар ўтказган. Манбаларнинг сўзларига кўра, мулоқот «ижобий, аммо ошкора» руҳда бўлиб ўтган.

Бирлашган қироллик ТИВ раҳбари, шунингдек, Конгресс аъзолари билан ҳам учрашган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги Британия ташқи сиёсат маҳкамаси вакилига асосланган ҳолда. 

Бу Буюк Британия вазирининг АҚШ бўлғуси маъмурияти аъзолари билан ўтказган илк расмий учрашувидир. 

Хабарларга кўра, музокаралар диққат марказида Буюк Британия ва АҚШ муносабатлари ҳамда бошқа халқаро масалалар бўлган. 

BBC хабарига кўра, Жонсон Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер ва Оқ уйнинг бўлғуси етакчи стратеги Стив Бэннон билан учрашган. 

Мавзуга оид