Франция НАТО таркибидан чиқиши мумкин
Франция НАТО таркибидан чиқиши мумкин. Бунинг учун мамлакатдаги сўл кайфиятдаги сиёсий ҳаракат етакчиси Жан-Люк Меланшон бўлғуси президентлик сайловида ғалаба қозониши керак. Сиёсатчи BFM-TV телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган.
"Совуқ уруш тугади. Аммо, мудофаа харажатлари ошмоқда. Бу борада Россия эмас, аксинча АҚШ етакчилик қилмоқда", - деган Меланшон.
"Шу сабабли, мен президент сифатида сайлансам, Франция НАТО тузилмаларини тарк этади. Биз Қўшма Штатлар томонидан тиқиштирилаётган ҳарбий кампанияларда иштирок этишни хоҳламаймиз", - деган Франция сўлчилари етакчиси.
Меланшон, шунингдек, ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизимларининг Шарқий Европада жойлаштирилишини ҳам танқид қилган.
"Америка РҚМ тизимлари ҳарбий можаро юз бергудек бўлса, бутун Европани хавф остида қолдиради", - дея ишонч билдирган Меланшон.
Франция президентлик сайловининг биринчи тури 23 апрелда бўлиб ўтади. Иккинчиси 7 майга белгиланган. 2012 йилги сайловларда ҳам иштирок этган Жан-Люк Меланшон 11,13 фоиз овоз тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган эди. Бу сафар ҳам, ижтимоий сўров натижаларига кўра, у номзоди етакчи 5 нафар номзод рўйхатидан ўрин олган.
Мавзуга оид
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
09:22 / 06.11.2024
“Натижаларни узоқ кутмаймиз, кечқурун ғолибни эълон қилишади” – америкалик профессор сайлов ҳақида
21:44 / 05.11.2024