Жаҳон | 12:29 / 09.01.2017
5183
1 дақиқада ўқилади

General Motors Трампнинг танқидига қарамай режаларини ўзгартирмайди

Фото: © Flickr

АҚШнинг General Motors компанияси ижрочи директори Мэри Барранинг баёнот беришича, компания сайланган президент Дональд Трампнинг танқидига қарамай, ўз режаларини ўзгартирмайди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилмоқда.

Барра Детройтдаги автошоу аввалида ўтказилган анжуманда маълум қилганидек, автосаноатда бизнесни ривожлантириш қарори бир неча йил олдинни кўзлаб қабул қилинади. 

Унинг қайд этишича, божларни жорий қилиниши ҳақида гапиришга ҳали анча эрта. Барранинг фикрича, General Motors нуқтаи назари Трамп қарашларидан фарқланмайди, аксинча деярли бир хилдир. 

Эслатиб ўтамиз, Барра АҚШ етакчисига иқтисодий масалалар бўйича масалаҳат берувчи гуруҳ аъзоси ҳисобланади. 

Аввалроқ, Трамп General Motors компанияси Мексикада ишлаб чиқарган автомобилларини бож тўловисиз АҚШга олиб киришини танқид қилган эди. 
 

Мавзуга оид