Геворкян янги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида ўйнамайди
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон чемпионатининг бир қатор жамоаларида ёрқин ўйинлар намойиш этган, ўтган йилни «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари сафида ўтказган туркманистонлик Артур Геворкян энди Ўзбекистон жамоаларида ўйнамайди.
Хабарларга кўра, ўтган мавсум «Насаф» дан эркин агент сифатида «Локомотив» сафига ўтган футболчи Малайзия жамоаларидан бирида тўп суриши мумкин.
Маълумот учун, ушбу футболчи «Насаф» таркибида ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистон вице-чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган, «Локомотив»таркибида Ўзбекистон Чемпионати олтин медаллари ва Кубогини қўлга киритган.
Артур Геворкян ўтган мавсум «Локомотив» сафида Олий Лиганинг 14 учрашувида майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 1 гол уришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024