Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:09 / 09.01.2017
6459
1 дақиқада ўқилади
Покистон ядровий заряд ташувчи ракетани учирди
Фото: AP Photo/ Inter Services Public Relations
Покистон армияси ядровий заряд таший оладиган сув ости ракетасини учирди. "Бобур-3" ракетаси Ҳинд океанидаги номаълум ҳудуддаги сув ости кемасидан учирилган.
"Ракета турли жанговар зарядларни етказишга ва Покистонни жавоб зарбасини бериш имконияти билан таъминлашга қодир", деб айтган покистонлик ҳарбий.
Маълум қилинишича, "Бобур-3" сув ости ракетаси 450 км узоқликкача нишонга ура оладиган "Бобур-2" ер усти ракетасининг модификацияси ҳисобланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш