Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford компанияси баъзи моделларини бозорга қайтармоқчи
Ford компанияси Bronco моделини қайта яратиш режасини расман тасдиқлади. Йўлтанламаснинг янги авлоди АҚШлик дилерларда 2020 йилда пайдо бўлади. Бу ҳақда Детройтдаги матбуот-анжуманда компания раҳбари Марк Филдс маълум қилди.
Асл Ford Bronco модели 1966 йилда тақдим қилинган. Модель 1996 йилгача ишлаб чиқарилган. Сўнгра унинг ўрнига катта ўлчамли Expedition йўлтанламаси келган ва у ҳанузгача сотилади.
Компания "Бронко"дан ташқари бозорга Ranger пикапини қайтармоқчи. У сал олдинроқ, яъни 2019 йилда пайдо бўлади.

Аввалроқ Ford янги ривожланиш стратегиясини эълон қилганди, унинг доирасида яқин 5 йил ичида электр ва гибрид куч қурилмаларига эга 13 та автомобиль чиқарилади. Бу машиналар қаторидан Mustang спорткари ва F-150 пикап ўрин олади. Компания бу режани амалга ошириш учун умумий ҳисобда 4,5 млрд доллар сарфлайди.
Мавзуга оид
20:12 / 22.06.2026
Ford арзон электр пикапни чиқаришни режалаштирмоқда
18:47 / 16.06.2026
Узунлиги қарийб 6 метр — Америкадаги энг машҳур автомобил номи эълон қилинди
22:35 / 11.08.2025
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
21:36 / 20.11.2024