Жаҳон | 21:36 / 20.11.2024
1951
2 дақиқада ўқилади

Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради

Мазкур қарор компания енгил автомобил сегментида катта зарар кўраётгани, электромобиллар ишлаб чиқаришга мослашаётгани ва қатъий экологик стандартлар туфайли қабул қилинган.

Фото: Bild

Американинг Ford автомобилсозлик компанияси 2027 йил охирига қадар Германияда 2,9 мингта иш ўрнини қисқартириш режаси ҳақида маълум қилди. Бундан асосан Кёлндаги завод жабр кўради — у ердаги иш ўринларининг чорак қисми қисқаради.

Мазкур қарор компания енгил автомобил сегментида катта зарар кўраётгани, электромобиллар ишлаб чиқаришга мослашаётгани ва қатъий экологик стандартлар туфайли қабул қилинган.

«Биз Ford’нинг Европадаги рақобатбардошлигини таъминлаш учун қийин, аммо кескин чоралар кўришга мажбурмиз», — дейди компания топ-менежери Маркус Вассенберг.

Ford электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Кёлндаги завод модернизациясига 2 миллиард еврога яқин инвестиция киритган, аммо компания кутилмалари ўзини оқламади — янги моделлар савдоси режадагидан пастлигича қолмоқда.

Молиявий қийинчиликлар фонида компания, шунингдек, етакчи ходимлари кетиб қолаётганига дуч келяпти: масалан, ёзда Ford’нинг Германиядаги раҳбари Мартин Сандер Volkswagenʼга ўтиб кетганди.

Аввалроқ Американинг Ford автомобилсозлик компанияси хавфсизлик камарлари билан боғлиқ муаммо туфайли 112,6 минг йўлтанламасини чақириб олиши тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти