Спорт | 19:07 / 10.01.2017
6329
2 дақиқада ўқилади

Роналду ФИФА мукофоти солиқлардан холи эканидан хурсанд бўлди

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган Криштиану Роналду навбатдаги мукофоти ўзига муаммо туғдирмаслиги, чунки у солиқлардан холи экани ҳақида гапириб ҳазиллашган.

ESPN хабарига кўра, журналистлардан бири футболчининг ўтган ойда молиявий фирибгарлик билан боғлиқ можарога ўралашганига ишора қилиб, ундан ФИФА мукофоти учун солиқ тўлаш-тўламаслиги ҳақида сўраган.

«Бу мукофотдан солиқ олинмайди. Худога шукр!», — дея ҳазиллашган футболчи.

Декабрь ойида нашрлар Роналду солиқлардан қочиш учун Швейцария ва Британ Виржиниясидаги офшорлардан фойдалангани, у бу фирмалар орқали реклама шартномалари орқали олинган 75 млн евро миқдоридаги маблағни офшор фирмаларга йўналтиргани ҳақида ёзганди.

Forbes журнали маълумотига кўра, Криштиану Роналду 2015 йил энг кўп маош тўланадиган машҳурлар орасида тўртинчи бўлганди. Нашр маълумотига кўра, ўша йили унинг даромади 88 миллион еврони ташкил қилган.

10 январь куни Роналду ФИФА талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

Мавзуга оид