Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир: Европа хавфсизлиги Туркия чегараларидан бошланади
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Ғарб давлатларининг террорчилик тузилмаларига нисбатан тутган позициясини танқид қилди.
"Туркиянинг иттифоқдоши ва ҳамкори бўлган Европа террорчилик ташкилотлари ўртасида фарқлаш қилмоқда. Европада Курдистон ишчи партиясига кўз юмишади, гап ИШИД ҳақида кетганда диаметрал қарама-қарши фикр билдирилади", деб айтди Йилдирим.
Йилдирим террорчилик ташкилотларига нисбатан иккиёқламалик глобал дунёга нисбатан энг катта сотқинлик ҳисобланишини айтди.
"Европа хавфсизлиги Туркия чегараларидан бошланади. Агар Туркияда хавфсизлик таъминланса, унда Европа хавфсизлигига ҳам хавф бўлмайди", деб айтди Йилдирим.
Йилдирим бир қатор давлатлар ИШИД билан фақатгина сўзларда курашаётганидан афсусдалигини айтди.
Йилдиримнинг айтишича, 15 июлда Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин Европа давлатлари Фатҳулла Гулен оқими террорчилари ҳаракатларини қоралаш ўрнига, аксинча, уларга босимни камайтиришга чақиришган.
Мавзуга оид
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00 / 13.07.2026
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026