Спорт | 14:43 / 10.01.2017
11136
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик яна бир футболчи Россия чемпионатига қайтиши мумкин
2011 йили Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган Бобур Давлатов фаолиятини яна Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Маҳаллий матбуот нашрлари берган хабарга кўра, Давлатовга Россия биринчи лигаси вакили «Нефтехимик» клуби қизиқиш билдирган.
Айни дамда футболчи клуб сафида кўрикдан ўтиш учун жамоа билан бирга Туркияга ўқув-машғулот йиғинларига жўнаб кетган.
Эслатиб ўтамиз, «Янгиер» клуби тарбияланувчиси саналган Давлатов ўз вақтида Россиянинг «Рубин» клуби сафида тўп сурганди. Кейинчалик клуб уни Қозоғистоннинг «Жетису» ва «Ақтўбе» клубларига ижарага берганди.
Мавзуга оид
08:41 / 13.01.2021
Янгиер шаҳрида юз берган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди
13:36 / 11.11.2020
Янгиерда официант йигитни калтаклаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:38 / 17.08.2020
Сирдарёда «Нексия» велосипедчини уриб кетди
22:57 / 01.05.2020