Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 январь куни соат 14:30ларда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “Маърифат” МФЙ Тинчлик кўчасида жойлашган Magnit дўкони яқинида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Д.Н. томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ушбу ҳайдовчи бошқарувидаги "Ваз-2106" ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Э.Т. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчи ва "Нексия" русумли автомобиль йўловчиси, 2000 йилда туғилган С.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.















