Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 январь Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
18:07 / 01.06.2026
Жазирама ортидан жала
17:44 / 26.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин
18:55 / 25.05.2026