21:52 / 11.01.2017
10890

«Ҳаётимдаги энг яхши кун – ўғлим дунёга келган кун». Роналдунинг ФИФА тақдимотидан кейинги интервьюси

ФИФА тақдимот маросимидан кейин оқшом қаҳрамони Криштиан Роналду кўплаб интервьюлар берди. Булар орасида ФИФА расмий сайти учун олинган блиц-интервью ҳам бор. 

Фаолиятингдаги энг яхши гол? 

- Охирги голим. Мен ҳамиша бу саволга шундай жавоб бераман. 

КР7 бўлишнинг энг афзал жиҳат нимада? 

- Энг яхшиси - бу одамларга хурсандчилик улашиш. 

Фаолиятинг давомида сен қарши ўйнашга тўғри келган энг кучли ҳимоя? 

- Бу саволга аниқ жавоб беришим қийин. Мен кўп бора дунёнинг энг кучли ҳимоячиларига қарши ўйнаганман. Улардан қайси биринидир ажратиб кўрсата олмайман.

Ҳаётингдаги энг яхши кун қачон бўлган? 

- Ўғлим дунёга келганида. 

Энг кўп ёқтирган мусиқанг? 

- Менда бундай мусиқалар кўп. Мен жўшқин мусиқаларни афзал биламан... Масалан, реггетон. Ҳа, реггетон бўлақолсин. 

Ўғлингдан қандай гапни эшитишни хуш кўрасан? 

- Дада, мен сени яхши кўраман, сен дунёдаги энг яхши отасан. 

Португалиядаги энг яхши шаҳар қайси? 

- Фуншал, Мадейрадаги асосий шаҳар. 

Сен ўйнаган энг яхши стадион? 

- «Сантьяго Бернабеу». 

Онанг тайёрлайдиган энг яхши таом? 

- Бакалао (треска).

Top