Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда рўй берган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишидан ошди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида рўй берган иккита портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 51 кишига етди. Ҳодиса парламент мажмуаси яқинида рўй берган, деб хабар берди Tolo News телеканали.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, тахминан 150 нафар инсон жароҳат олган.
Аввалроқ 28 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, Доруломон туманидаги портлашлардан бири худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Парламент олдида эса миналаштирилган автомобиль портлатилган. Хабарларга қараганда, жароҳат олганлар орасида Ҳирот вилоятидан бўлган аёл-депутат ҳам бор.
Портлашлар учун жавобгарликни “Толибон” радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026