Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Peugeot 2008 GT Exclusive сотуви бошланди
Испанияда ихчам кроссовер харидорларга бензинда ва токда ҳаракатланадиган икки хил версияда таклиф этилмоқда.
Peugeot 2008 GT Exclusive салони Италияда ишлаб чиқарилган юқори сифатли сунъий микрофибер материали Alcantara Mistral билан қопланган. Ўриндиқлар иситиш, совитиш, шунингдек, массаж функцияларига эга. Иккита 10 дюймли дисплей ҳам ўрнатилган, бири маълумотлар панелига, иккинчиси эса мултимедиага жавоб беради. Бундан ташқари, навигация, мослашувчан круиз назорати, кўринмас ҳудудлар назорати ва орқани кўриш камералари ҳам ўрнатилган.
Машина ташқи кўриниши эса 17 дюймли енгил қотишма дисклари, тўлиқ LED чироқлари ва кузовнинг ўзига хос дизайни билан ажралиб туради.
Автомобил икки хил версияда сотувга чиқди. Биринчиси 145 от кучига эга 1,2 литрли турбодвигател билан жиҳозланган бўлиб, у бензинда ҳаракатланади. Иккинчиси электромобил бўлиб, унинг электромотори 156 от кучини беради. 54 kWh батарея машинага 399 км масофа босиб ўтиш имконини беради.
Нархлар бензинли версия учун 35 726 евродан, электромобил учун эса 44 656 евродан бошланади.
Мавзуга оид
16:05 / 21.03.2026
Испания ёнилғига ҚҚСни деярли икки баробарга камайтиради
21:36 / 19.03.2026
2026 йилда дунёдаги энг гўзал жойлар эълон қилинди
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
17:02 / 15.03.2026