Жаҳон | 23:27 / 11.01.2017
14195
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўз бизнеси бошқарувини кимга топширишини айтди

Фото: Getty Images

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп унинг бизнесини катта ўғиллари Кичик Дональд ва Эрик Трамплар бошқаришини айтди. У бу ҳақда Нью-Йоркдаги матбуот анжуманда билдириб ўтган.

Унинг ўғилларига юзлаб фирмаларни бошқаришда уларнинг маслаҳатчиси ёрдам беради. Трампнинг юзлаб фирмалари унинг инаугурацияси бўлиб ўтадиган 20 январгача трастга топширилади. АҚШнинг янги президенти эса барча ижрочи лавозимлардан кетади ва барча маълумотлардан хабардор бўлишдан воз кечади, у фақатгина компанияларнинг молиявий баланси ҳақида маълумот олиб туради.  

Дональд Трамп бир вақтда ҳам бизнесни, ҳам давлатни бошқара олиши мумкинлигини, бироқ "бу қандай кўриниши унга ёқмаслигини" айтди. Янги президентнинг фикрича, унинг ўғиллари бизнесни "моҳирлик" билан бошқара оладилар.

Трамп, шунингдек, АҚШ президенти сифатида имкони борича кўпроқ иш ўрни яратишни режалаштираётганини айтди. 

Мавзуга оид