Жаҳон | 17:52 / 12.01.2017
4521
1 дақиқада ўқилади

Европарламент қўмитаси Грузия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилиш бўйича келишувни маъқуллади

Фото: AFP

Европарламентнинг фуқаролик эркинликлари, ички ва умумий ишлар қўмитаси Грузия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Бу масалада парламент қўмитасининг 42 овози "ҳа" жавобини берган, 2 киши қарши бўлган.

Декабрь ойи бошида Европарламент ва Европа Иттифоқи Кенгаши вакиллари Грузия фуқароларининг ЕИ ҳудудига визасиз қисқа муддатли сафарларга боришга рухсат бериш бўйича дастлабки келишувга эришганди. Келишувга кўра, қоидалар бузилган тақдирда ЕИ визасиз режимни бекор қилиши мумкинлиги белгиланганди.

Эндиликда Грузия фуқароларига визасиз режимни жорий этиш бўйича қарор Европарламент томонидан тасдиқланиши керак. Бу шу ойнинг ўзида рўй бериши кутилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид