Россия 2018 йилги ЖЧ мезбонлигидан маҳрум этилиши эҳтимоли ҳақида очиқ гапира бошлашди
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) собиқ раҳбари ва Халқаро Олимпия Қўмитаси аъзоси Ричард Паунд Россияни 2018 йилги жаҳон чемпионатидан маҳрум қилиш имкониятлари ҳақида гапирди. У агар бир қатор терма жамоалар турнирни бойкот қилса, бу Россияни мезбонликдан маҳрум бўлишига олиб келишини айтган.
«ФИФАнинг ЖЧ-2018 турнирини Россияда ўтказиш борасида қарори бор. Аммо баъзи мамлакатлар Россияда антидопинг қоидаларининг қўпол бузилиши юзасидан норозилик билдириб, мусобақада иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Агар шу ҳолат юз берса, Россия ЖЧ-2018дан маҳрум қилиниши мумкин бўлади. Бироқ мен ҳозирда ФИФАдан узоқман ва ташкилотдаги вазиятни аниқ билмайман, шунинг учун бу борада аниқ бир гап айта олмайман», дея Паунднинг сўзларини келтирган «Р-Спорт».
10 январь куни 19 мамлакат, шу жумладан, АҚШ, Канада ва Германиянинг антидопинг ташкилотлари Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатиш ва йирик мусобақаларни ўтказишдан маҳрум қилишга чақирганди.
2018 йилги мундиал 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионида ўтказилиши белгиланган.
Мавзуга оид
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
11:34 / 26.12.2024
Қора денгизни қоплаган мазут доғининг коинотдан кўриниши — фото
11:27 / 26.12.2024
Россияда фуқаролар пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
10:30 / 26.12.2024