Иқтисодиёт | 20:53 / 12.01.2017
5564
2 дақиқада ўқилади

Unilever раҳбари жаҳон иқтисодиёти моделини ўзгартиришни таклиф қилди

Фото: UPPA / Zumapress / Globallookpress.com

Ҳозирги жаҳон молиявий тизими ҳақиқий вазиятга мос келмайди, шу сабабли янги иқтисодий моделни яратиш керак. Бу ҳақда Unilever инглиз-голланд компанияси бош директори Пол Полман айтди. Унинг айтишича, бош муаммолардан бири – умумий қадриятларнинг йўқлигидир.

Полманнинг айтишича, кўп давлатлар иқлим ўзгариши, технологияларнинг шиддат билан ривожланиши, анъанавий иш ўринларининг қисқариши, миграция муаммолари ва геосиёсий таранглик каби замонавий чақириқларга мутлақ тайёр эмаслар.   

Унинг айтишича, жаҳон молиявий тизимининг ҳажми 300 трлн долларни, яъни реал иқтисодиётдан 3 марта кўпроқни ташкил қилади. Бу муаммо ҳам йирик, ҳам майда давлатларга тааллуқлидир. 

Полманнинг таъкидлашича, давлатларнинг бир ўзи бугунги муаммоларни ҳал қила олмайди, шунинг учун давлатлар ўртасида яқинроқ ҳамкорлик ва координация зарур.

Unilever озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотлари жаҳон бозори етакчиларидан ҳисобланади. 2015 йилда компаниянинг тушуми 53,3 млрд еврони, соф даромади эса 4,9 млрд  еврони ташкил қилган.  

Мавзуга оид