00:01 / 18.02.2017
7631

Kraft Heinz компанияси Unilever’га 143 млрд долларлик шартнома тузишни таклиф қилди

Фото: Scott Olson / AFP

Heinz кетчупларини ишлаб чиқарувчи Kraft Heinz маиший кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Unilever компаниясига бирлашиш ҳақида битим тузишни таклиф қилди. Бироқ Unilever буни рад этган. Агар битим тузилса, бу тарихдаги энг йирик битимлардан бири бўларди. 

Бўлиши мумкин бўлган битимнинг миқдори 143 млрд долларни ташкил қилган.  

Ушбу битим тузилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот Unilever акцияларининг 11 фоизга, яъни 37,22 фунт стерлинггача ошишига олиб келди. Шу билан бирга унинг капиталлашуви 112 млрд фунт стерлингга етган. Kraft Heinz акциялари эса 3,7 фоизга ошган.

Kraft Heinz концерни Kraft Foods Group ва H.J. Heinz Company компанияларининг бирлашиши оқибатида вужудга келган. Heinz эгалари Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway холдинги ва Бразилиянинг 3G Capital инвестицион жамғармаси ҳисобланади.

Top