Иқтисодиёт | 18:15 / 13.01.2017
6293
1 дақиқада ўқилади
Дубайда Трамп компаниялари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар бекор қилингани тасдиқланди
Дубайдаги Damac девелоперлик компанияси Дональд Трампнинг The Trump Organization компанияси қиймати икки миллиард доллар бўлган қўшма лойиҳалардан воз кечганини маълум қилди. Бу ҳақда The National нашрида хабар берилган.
Damac вакилининг хабар беришича, “музокаралар ўтказилди, бироқ Трампнинг компанияси таклифларни рад этди”.
“Бу таклифлар кўчмас мулк соҳасига тегишли эди”, - деди у.
Damac миллардернинг компаниялари билан биринчи битим – Трамп номидаги гольф-клуб ҳақида 2013 йилнинг майида маълум қилганди. Унинг қурилиши деярли якунланди ҳамда февралда ўз ишини бошлаши кутилмоқда.
Бошқа лойиҳалар ҳам кўчмас мулк соҳаларига тегишли бўлган.
Мавзуга оид
15:44 / 06.12.2024
БААда яна 9 ўзбекистонлик ушланди. Улар билан 11 кундан буён ҳеч ким кўриша олмаяпти
22:30 / 05.12.2024
Дубайда «ниндзя» эможисини юборган ирландиялик эркак бир неча йилга қамалиши мумкин
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
22:46 / 28.11.2024