Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда 1950-йиллар телешоусидаги ёвуз Трампга эътибор қаратилди
Фото: CBS
1950-йилларда намойиш қилинган америка сериали Trackdown’да қиёмат қойимдан сақланиш учун шаҳар атрофида девор қурмоқчи бўлган Уолтер Трамп исмли қаҳрамон аниқланди. Бунга Snopes портали эътибор қаратди.
Сериалнинг бу эпизоди 1958 йилда CBS телеканали орқали намойиш қилинган ва "Қиёмат қойим" деб аталган. Уолтер Трампни "Юлдузли йўл" сериалининг режиссёри ва актёр Лоуренс Добкин ижро этган.
YouTube’да бу эпизод 2016 йил ноябрда "Бу телешоу 1958 йилда Дональд Трампнинг пайдо бўлишини башорат қилган" деган ёзув билан пайдо бўлганди, бироқ фойдаланувчилар бу роликка эндигина эътибор қаратишди.
Сюжетга кўра, Уолтер Трамп шаҳарликларни уларга оловли ёмғир хавф солаётгани ва бу фалокатдан уларни фақатгина у қутқариб қолишига ишонтирмоқчи бўлади. Маҳаллий полициячи аслида Трамп унинг найрангларини шаҳар ташқарисида ҳеч ким билмаслиги учун девор қурмоқчи бўлган фирибгар эканлигини аниқлайди.
Эпизод охирида Трамп ҳибсга олинади.
Ноябрда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари "Симпсонлар" мультсериалининг 16 йил аввалги эпизодларидан бирига эътибор қаратишганди. Унда бош қаҳрамонлардан бири Лиза Симпсон Трампдан кейин АҚШ президенти бўлади ва мамлакат тўлиқ инқирозда эканлигини аниқлайди. Унга маслаҳатчилари бу инқироз Трампнинг ўзини оқламаган инвестициялари сабабли юз берганини тушунтиришади.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:00 / 07.09.2025
Санъатдан йироқ “санъат” – ўзбек сериаллари ҳақида сўз
15:33 / 17.08.2024