Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг виртуал қабулхонаси очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими йўлга қўйилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириб, аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновнанинг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Бу ҳақда Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича бош мутахассиси А.Валиев Kun.uz’га хабар берди.

2017 йилнинг 13 январь куни очилган «Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг виртуал қабулхонаси» меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга қаратилган.
Мавзуга оид
21:08 / 06.03.2026
Наманганда аёл жазмани билан биргаликда ёлланма қотил орқали эрини ўлдирмоқчи бўлди
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026