Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва Австралия биргаликдаги ҳарбий машғулотлар ҳақидаги келишувни имзолашмоқчи
Япония бош вазири Синдзо Абэ ва унинг австралиялик ҳамкасби Малколм Тернбулл йил охиригача биргаликдаги ҳарбий машғулотларни ўтказиш ҳақидаги келишувни тузишмоқчи. Бу ҳақда Киодо ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Икки давлат етакчиси қуролланиш соҳасида ўзаро хизмат кўрсатиш ва етказиб беришлар бўйича келишувни имзолашди. Абэ ва Тернбулл мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чораларни конкретлаштириш учун мудофаа вазирларига тегишли тайёргарчилик ишини ўтказиш ҳақида кўрсатма берадилар.
Шунингдек, икки етакчи Оқ уйнинг янги маъмурияти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчилар.
Абэ Австралияга ўзининг Осиё бўйлаб турнеси доирасида ташриф буюрди. Абэ турнесини Индонезия ва Вьетнамга сафари билан давом эттиради.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
20:23 / 12.06.2026