Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада кузгача НАТО давлатларининг 1,2 минглик қўшини жойлаштирилади
Литвада кузгача жойлаштириладиган НАТО бўйича иттифоқдошлар бўлинмаларининг таркиби 1,2 минг кишини ташкил қилади. Бундай рақамни Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблис маълум қилди.
Бу бўлинмаларга вақти-вақти билан биргаликдаги машғулотларда иштирок этиш учун Польшага ташланаётган америкалик ҳарбийлар қўшилиб туришади.
Аввалроқ НАТО бош котиби ўринбосари Роуз Готтемюллер АҚШ альянснинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун Европага 3,5 минг ҳарбий, 87 та танк ва 144 та бронетранспортёр юборишини маълум қилганди. 14 январда улар Польшадаги Заганиве ҳарбий базасида расман кутиб олинишлари керак эди. Бу ерда АҚШ бригадаси тахминан 9 ойгача бўлади.
Литвада жойлаштириладиган қўшин НАТОнинг халқаро батальонини ташкил қилади.
Мавзуга оид
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
11:30 / 10.07.2026
НАТО тўрт давлат қиёфасида янги рақибни кўрмоқдами?
18:32 / 09.07.2026