Жаҳон | 23:09 / 14.01.2017
11406
1 дақиқада ўқилади

Туркия вакили: Исломдан нафратланиш мусулмонлар онгига салбий таъсир қилмаслиги керак

Исломдан нафратланиш – исломофобиянинг намоён бўлиши мусулмонлар онгига салбий таъсир қилмаслиги керак, деб ҳисобламоқда Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси бошлиғи Мехмет Гёрмез.  

Гёрмез Анқарада Ғарбнинг ислом дунёси билан муносабатлари мавзусидаги анжуманда исломофобиянинг намоён бўлиши оддий мусулмонлар дунёқарашига салбий таъсир қилишидан хавотир билдирди. 

"Исломофобия мусулмонлар қалбида нафрат уйғотиши керак эмас. Ислом адоватга эмас, эзгуликка ўргатади. Бундай иллат мусулмонлар учун хосмасдир. Дунёқарашнинг торайиши Бағдод ёки Дамашқнинг барбод бўлишидан хавфлироқдир", деб айтди Гёрмез.

Гёрмезнинг айтишича, мусулмонлар ғарб давлатларининг хатоларини такрорламаслиги керак.

Мавзуга оид