Франция президенти Эммануэль Макрон ислом дини «дунё бўйлаб инқироз ҳолатида» дея таъкидлаши ва пайғамбар карикатураси чизилишини ҳимоя қилиб чиқиши ортидан, Яқин Шарқ мамлакатларида француз товарларига бойкот эълон қилинди. Мусулмонлар ижтимоий тармоқларда Макроннинг сўзларига нисбатан тоқатсизлигини турли шаклларда изҳор қилмоқда.

Истанбулдаги акция. 25 октябрь 2020 йил.
Фото: Emrah Gürel / AP

Араб мамлакатларида бир нечта йирик супермаркетлар тармоқлари Франция маҳсулотларига нисбатан бойкотга қўшилган. Кувайтда 430га яқин сайёҳлик агентликлари Францияга чипта сотишни тўхтатди. Қатар университети режалаштирилган француз маданияти ҳафталигини «ислом ва унинг рамзларига қасддан қилинган ҳужум» сабабли номаълум муддатга қолдирди.

Қатор шаҳарларда, хусусан Франциянинг Ироқ ва Исроилдаги элчихоналари олдида митинглар бўлиб ўтди, уларда учрангли байроқ ва Макроннинг суратлари ёқилди.

Франциянинг Бағдоддаги элчихонаси олдидаги намойиш. 26 октябрь, 2020 йил.
Фото: Reuters / Teba Sadiq

Ислом ҳамкорлик ташкилоти француз етакчисининг чақириғини қоралаб баёнот эълон қилди. Эрон, Покистон, Иордания ва Марокаш ҳукуматлари ҳам Макроннинг хатти-ҳаракатларидан норозилик