Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пан Ги Мун Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилишини қўллаб-қувватлади
БМТнинг собиқ бош котиби ва Жанубий Корея президенти лавозимига эҳтимолий номзод Пан Ги Мун Жанубий Кореяда АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Деярли ҳарбий ҳолатда бўлган Корея яриморолидаги вазиятни ҳисобга олиб, ҳукумат бундай чораларга бориб тўғри ҳаракат қилмоқда. Тизимларнинг жойлаштирилиши мудофаа мақсадида ҳамда ядровий қурол ва баллистик ракеталарни яратаётган Шимолий Кореяга қарши қаратилганини тушунаман", деб айтган Пан Ги Мун.
2016 йил ёзида Сеул ва Вашингтон Жанубий Кореяда ракеталар ҳужумига қарши мажмуани жойлаштиришга қарор қилганларини эълон қилганлар. Тахмин қилинишича, THAAD тизими Сеулдан жанубга томон 296 км узоқликда 2017 йил июнь-августида жойлаштирилади. У 6 та мобиль учириш қурилмаси, 48 та ракета-ушловчи, назорат-алоқа маркази ва радардан иборат. Тизим баллистик ракеталарнинг каллакларини ушлаш учун мўлжалланган.
АҚШ ва Жанубий Кореянинг бу режалари Хитой ва Россия томонидан кескин қораланган. Уларнинг фикрича, бу чора уларнинг стратегик хавфсизлигига хавф солади.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026