Фан-техника | 19:59 / 15.01.2017
6230
1 дақиқада ўқилади

Портлаб кетувчи Galaxy Note 7 смартфонларининг 96 фоизи қайтариб олинди

Samsung Electronics компанияси портлаб кетиши мумкин бўлган Galaxy Note 7 смартфонларини қайтариб олишни якунлаб қолди. Шу сабабли аэропортлар йўловчиларни бу смартфонни самолётда ишлатиш тақиқланганидан огоҳлантирмай қўйдилар, деб хабар бермоқда Ars Technica нашри.

Компаниянинг маълум қилишича, айни вақтда фойдаланувчилар томонидан бу телефонларнинг 96 фоизи қайтарилган. Қолган 4 фоиз қурилмани яқин ҳафталарда қайтариб олиш режалаштирилган.  

Galaxy Note 7 смартфонлари 2016 йил 19 августдан сотувга чиққан. Сентябрь бошида Samsung барча сотилган Galaxy Note 7 смартфонлари қайтарилиб олинишини эълон қилган, яна бир ойдан кейин эса бу смартфонларни ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган. Компания Galaxy Note 7’нинг қайтариб олинишидан кўрилган зарарни 5 млрд доллардан кўпроққа баҳоламоқда.  

2017 йил январи охиригача компания смартфоннинг портлаб кетиши сабаблари бўйича тергов маълумотларини тақдим қилмоқчи.  

Мавзуга оид