Фан-техника | 08:56 / 16.01.2017
7325
3 дақиқада ўқилади

LG компаниясининг “Девордаги тасвир” дизайнли W7 сериясидаги SIGNATURE телевизори CES 2017 кўргазмасида «Яхшилар ичра энг яхшиси» мақоми билан тақдирланди

LG Electronics технологик етакчиси CES инновациялар кўргазмасида 90дан ортиқ мукофот ва эътирофга сазовор бўлди. 

LG Electronics (LG) компанияси CES® 2017 кўргазмасида 90дан ортиқ мукофотни қўлга киритди. Уларнинг орасида энг диққатга сазовори - Engadget CES Best of the Best расмий мукофоти инқилобий янги OLED 4K’ли LG SIGNATURE W7 телевизори учун топширилди. Шунингдек LG компанияси W7 телевизори ва LG Smart Insta View музлатгичи учун яна бир қатор нуфузли мукофотлар соҳибига айланди. LG дунё нашрларининг топ мукофотларидан ташқари, Истеъмолчи Технологиялари Ассоциацияси (ИТА) томонидан маиший техника, кўнгилочар уй технологияси ва мобил алоқа туркумида CES Innovation Awards’нинг 21 мукофотига эга бўлди. 

LG компанияси CES 2017’да мутлақо янги LG SIGNATURE маҳсулотларини намойиш этди, W сериядаги LG SIGNATURE OLED телевизори ҳам шулар жумласидандир – у 20дан ортиқ мукофотга муносиб кўрилди, экспертлар ва кўргазма меҳмонлари мутлақо янги “Девордаги тасвир” дизайнидан катта таассурот олишди. Шунингдек кўплаб мукофотларни қўлга киритган LG Smart Insta View музлатгичи 29 дюймли сенсор LCD - дисплей, Amazon’нинг Alexa товушли сервиси ва Wi-Fi’ни қўлловчи кўплаб функциялар билан таъминланган.

Мукофотларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

CES 2017 кўргазмасида намойиш қилинган LG компанияси маҳсулотлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун www.LGnewsroom.com сайтига ташриф буюринг. 

# # #

LG Electronics, Inc компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc истеъмолчи электроника, мобил алоқа ва маиший техника бозоридаги инновацион технологиялар ишлаб чиқарувчиси ва дунё етакчиси ҳисобланади. Компаниянинг 119 мамлакатидаги филиалларида жами 77 000 киши фаолият юритади. Глобал сотувлар ҳажми 2015 йилда 48,8 миллиард АҚШ долларини (56,5 триллион корейс вони) ташкил қилди.

LG компанияси тўрт бизнес бўлимга эга: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance&Air Solution ва Vehicle Components. У ясси панелли телевизорлар, мобил қурилмалар, кондиционерлар, кир ювиш машинаси ва музлатгич ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг етакчи компаниялардан биридир. LG Electronics компанияси 2015 йилда ENERGYSTAR’нинг Йил Ҳамкори ҳисобланади. Шунингдек LG Electronics компанияси InternationalCES® InnovationsAwards’нинг 21 мукофоти билан тақдирланди. LG Electronics компанияси ҳақида қўшимча маълумот олиш учун www.LG.kz’га марҳамат қилинг.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид