Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ҳалокатга учраган Boeing бортида теракт содир этилганига оид тахминни рад этди
Қирғизистон ИИВ Boeing 747-400 авиалайнери бортида теракт содир этилганига доир тахминларни рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги вазирлик раҳбари ўринбосари Курсан Асановга асосланган ҳолда хабар қилган.
«Ҳалокатга учраган самолёт деталларида портловчи моддалар излари аниқланмаган», — деган Асанов парламентдаги чиқишида.
Республика фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, қулаб тушган ҳаво лайнерининг тўртинчи экипаж аъзоси жасади ҳам топилган.
Ўз навбатида, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулғозиев, Қирғизистон суд экспертизаси марказида фожиада ҳалок бўлган 37 киши, шу жумладан 17 боланинг шахси аниқланганини маълум қилди, деб хабар қилган РИА Новости.
17 январнинг иккинчи ярмида Бишкекка Халқаро авиация қўмитасининг экспертлари ташриф буюриши кутилмоқда. Уларга самолёт қора қутилари топширилади.
Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Туркия авиакомпанияларидан бирига тегишли Boeing 747 юк ташувчи самолёти Бишкекнинг Манас аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учраган эди. У Ҳонгконг-Бишкек-Истанбул йўналишида парвозни амалга ошираётган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, лайнер 23 та бир қаватли уйларни бутунлай вайрон қилган.
Шу муносабат билан, 17 январда Қирғизистонда миллий мотам куни деб эълон қилинган.
Мавзуга оид
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026