Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Обама билан ноябрдаёқ хайрлашиб бўлгани маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама ноябрда Перудаги охирги учрашувларида бир-бирларига миннатдорчилик билдиришган ва ҳозирча улар ўртасида янги алоқалар режалаштирилмаган. Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Улар бир-бирларига биргаликдаги иш учун миннатдорчилик билдиришган, бу уларнинг сўнгги шахсий учрашувлари бўлди (2016 йил ноябрда Перудаги ОТИИ саммитида) ва бу учрашувда улар бир-бирлари билан хайрлашганлар. Ҳозирча бошқа ўзаро алоқалар режалаштирилмаган", деб маълум қилди Песков.
Обама президентлик курсисини 20 январда Дональд Трампга топширади.
Мавзуга оид
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
15:03 / 30.04.2026
Трамп Путин билан гаплашди
23:04 / 27.04.2026