Ўзбекистон бир йилда қанча гўшт ишлаб чиқаришини биласизми?
2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг ва маҳсулдорлигининг ўсишини таъминлашга йўналтирилган дастурий чораларни амалга ошириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун экин майдонларни кенгайтириш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар) ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга ўсишини таъминлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, деҳқончиликда ва чорвачиликда, овчилик ва бу соҳаларда хизмат кўрсатишда - 6,6 фоизга, ўрмон хўжалигида - 1,8 фоизга ва балиқ хўжалигида - 21,6 фоизга ўсиш таъминланди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар) ҳажмининг ўсиши асосан деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, овчилик ва бу соҳаларда кўрсатилган хизматларнинг сезиларли даражада ошганлиги билан боғлиқ.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг Республика ялпи қўшилган қиймати таркибидаги улуши 17,6 фоизни ташкил этди. Республикада келгусида озиқ-овқат экинлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ва ўстирилаётган навлари турларининг кўламини кенгайтириш ва шу асосда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилиши туфайли 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида 8 263,8 минг тонна дон экинлари ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 87,2 минг тоннага ёки 1,1 фоизга кўп бўлди.
Республикада картошка ишлаб чиқариш 2958,3 минг тонна (109,7 фоиз), сабзавотлар 11272,5 минг тонна (111,3), озиқбоп полиз 2045,2 минг тонна (110,4), мевалар ва резаворлар 3042,7 минг тонна (110,8) ва узум 1735,3 минг тонна (109,9)ни ташкил этди.
Келгусида чорвачилик соҳасининг ички имкониятларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиб борилаётганлиги, шунингдек уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатилиб келинаётганлиги чорва моллари бош сонининг кўпайишига, ички истеъмол бозорларини чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имкон яратди.
2016 йилнинг январь-декабрь ойларида республиканинг барча тоифадаги хўжаликларида тирик вазнда 2171,8 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга кўп), сут 9703,3 минг тонна (7,5 фоизга), тухум 6111,7 млн. дона (10,6 фоизга). 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига барча тоифадаги хўжаликларда, йирик шохли қорамолларнинг умумий бош сони 12165,3 минг бошни (2016 йилнинг мос даврига нисбатан 104,5 фоиз), қўй ва эчкилар – 19749,2 минг бошни (103,4) ва паррандалар – 65758,9 минг бошни (107,7) ташкил этди.
2016 йилнинг январь-декабрь ойларида балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлар) ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ўсиш билан 246,5 млрд. сўмни ташкил этди. Барча тоифадаги хўжаликларда овланган балиқлар ҳажми 75,9 минг тоннани ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,9 минг тоннага ёки 26,5 фоизга кўп.
Мавзуга оид
11:51 / 03.11.2024
Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони маълум қилинди
15:30 / 28.10.2024
Ўзбекистондаги туғилишлар сони камайди. Нега?
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
12:36 / 13.10.2024