Фан-техника | 11:18 / 17.01.2017
5840
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилда Ойга биринчи хусусий парвоз амалга оширилиши мумкин

Ернинг табиий йўлдошида қачонлардир фойдали қазилмалар қазиб олиш билан шуғулланишни режалаштираётган Калифорниянинг Moon Express компанияси Ойга илк саёҳатни амалга ошириш дастурини тўлиқ молиялаш имконини қўлга киритди. Режага мувофиқ, парвозлар 2017 йилда амалга оширилиши мумкин. Компания молиялашнинг сўнгги босқичида 20 миллион доллар миқдорида йирик маблағга эга бўлган. Эндиликда, лойиҳа учун тўпланган маблағларнинг умумий миқдори 45 миллион доллардан ортиқни ташкил этган. 

Бу пулларнинг ҳаммаси Moon Express MX-1E қўниш модулини учиришга сарфланади. У Ой юзасини тадқиқ қилиш ва ҳужжатлаштириш вазифасини бажариши керак. Ускуна «Electron» тажриба ракета ташувчиси билан бирга фазога кўтарилади.

Moon Express вакилининг сўзларига кўра, компания шу мақсади учун зарур бўлган сармояни Founders Fund ва Collaborative Fund инвестиция фирмалари ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Autodesk ва бошқа хусусий инвесторлар ёрдамида тўплаган. 

Rocket Lab компанияси ишлаб чиққан «Electron» ракета ташувчиси

Мавзуга оид