Иқтисодиёт | 08:26 / 18.01.2017
9441
1 дақиқада ўқилади

Хитой Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасида йўллар қуришга рекорд миқдордаги маблағ ажратди

Фото: RIA

Хитой ҳукумати 2017 йилда мамлакат шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасида тезюрар йўллар қурилишига 170 миллиард юань (24,8 миллиард АҚШ доллари) сарфламоқчи. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан олти бараварга кўпроқ, деб ёзади China Daily газетаси ислоҳотлар ва ривожланиш маҳаллий қўмитаси раҳбари Чжан Чуньлинга асосан.

Нашр маълумотларига кўра, Шинжонда 2017 йилда 6 минг километрдан ортиқ тезюрар трассалар қурилиши бошланади.

Бундан ташқари, ҳудудга темир йўллар қурилиши учун 8,1 миллиард юань маблағ ажратилади. Бу эса 2016 йилга нисбатан 50 фоизга кўпроқ. Фуқаролик авиацияси ривожига ажратиладиган инвестициялар ҳажми жорий йилда 50 фоизга ошиб, 4,8 фоизни ташкил этади.

Чжан Чуньлиннинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудининг олтидан бир қисмига тенг майдонга эга минтақада тезюрар йўллар тармоғини қуриш биринчи галдаги вазифадир. 

Нашрнинг таъкидлашича, янги объектлар маҳаллий аҳоли учун кўпроқ янги иш ўринлари яратиб, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.

Мавзуга оид