Хитой қайта ишлатиладиган ракеталар соҳасида АҚШнинг мутлақ устунлигига барҳам беришни ният қилган. Шу мақсадда 10 июль куни ўтказилган денгиз платформасига ўрнатилган махсус тўр ёрдамида ракетани тутиб олиш экспериментал тизимини муваффақиятли якунланди.

Экспериментал синов

Хитой ракета ташувчилар технологияси академияси томонидан ишлаб чиқарилган «Long March 10B» ракетаси 10 июль куни Хайнан тижорий космик парвозлар майдончасидан ҳавога кўтарилган. Ракетанинг бустери – пастки тезлатгич босқичи юқори қисмдан ажралганидан тахминан олти дақиқа ўтиб, вертикал ҳолатда ортга қайтди ва денгиз платформасида муваффақиятли тутиб олинган.

Reutersʼнинг ёзишича, ушбу синов Хитой тарихида орбитал тоифадаги ракетанинг илк бор муваффақиятли қайтариб олиниши ҳисобланади. Бу билан Хитой тўлиқ қайта ишлатиладиган ракеталар яратиш мақсадига янада яқинлашмоқда.

Хитой давлат телерадиокомпанияси хабарга кўра, ракета жума кунги парвоз давомида сунъий йўлдошни белгиланган орбитага ҳам муваффақиятли чиқарган.

Хитойнинг 2030 йилгача Ойга одам учириш миссияси учун ишлаб чиқилаётган дастурнинг бир қисми ўлароқ, «Long March 10B» ракетаси кенг кўламли Ой дастури учун зарурий маълумотларни тақдим этиши ва тегишли технологияларни синовдан ўтказиб бериши кутилмоқда.

2026-07-10 17.45.07

Хитой шу йилнинг охиригача «Long March 10B» ракетасининг айнан шу қайтариб олинган бустеридан яна бир бор парвозда фойдаланишни режалаштирмоқда.

Бу хушхабар ортидан Хитой аэрокосмик компанияларининг акциялари кескин кўтарилиб кетди. Хусусан, China Spacesat ва China Satellite Communications компаниялари акциялари кунлик рухсат этилган максимал ўсиш чегарасига етди.

Falcon 9 билан фарқ нимада?