Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
Давлат раҳбари Хитой жанубида кенг кўламли сув тошқинлари ва Фуцзян провинциясидаги кучли ёнғинда ҳалок бўлганлар оиласига сабр-тоқат тилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Гуанси-Чжуан автоном районидаги сув тошқинлари ҳамда Фуцзян провинциясида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жиддий жароҳат олгани ва катта талафот кўрилгани муносабати билан Хитой раиси Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
9 июль куни «Майсак» тропик бўрони Хитой жанубида кенг кўламли сув тошқинларига сабаб бўлди. Гуанси шаҳрида бир нечта сув омборлари ёрилди, аҳоли пунктлари сув остида қолди, 130 мингга яқин одам эвакуация қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, 39 киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши бедарак йўқолган.
10 июль куни Фуцзян провинцияси, Синцзян шаҳридаги Huiteng пойабзал фабрикасида йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин вақтида бинода 239 киши бўлган. 213 киши қутқарилди, аммо 28 киши ҳалок бўлди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, корхона раҳбарияти ҳибсга олинган.