Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Россиянинг Украинага даъвоси бўйича суд жараёни бошланди
Лондон Олий суди 17 январда Россиянинг Украинага 3 млрд долларлик еврооблигациялар чиқариш бўйича қарзи бўйича даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Россия 2016 йил февралда судга Украинадан 3 млрд доллар ва 75 млн долларлик тўланмаган фоизларни ундириш бўйича даъво аризаси топширганди.
Украина Россиянинг даъвосига эътирозларда ушбу қарз бўйича келишув бир қатор сабабларга кўра "ҳақиқий ҳисобланмаслиги ва мажбурий бажарилиши шартмаслигини" айтган.
Судда Россия манфаатларини Debenture Trust Corporation юридик компанияси ҳуқуқшуноси, қироллик адвокати Майк Ховард ҳимоя қилмоқда, ҳакам этиб Уильям Блэр тайинланган.
Украинанинг 3 млрд долларлик суверен евроблигациялари 2013 йил охирида нобозор шартларида жойлаштирилган эди. 2015 йил охиригача Киев қарзни рисоладагидек тўлаб келган, бироқ кейин бу облигациялар бўйича дефолтга йўл қўйган.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
20:34 / 10.07.2026