Жамият | 20:12 / 18.01.2017
27650
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд туманидаги ёнғинда икки киши ҳалок бўлди

13 январга ўтар кечаси Самарқанд вилоятининг шу номдаги туманида яшовчи тадбиркорнинг уйи ёнғин оқибатида вайрон бўлди. Ёнғин оқибатида тадбиркор оиласининг 8 аъзоси жабр кўрган. 59 ёшли тадбиркорнинг ўзи ва рафиқаси ҳалок бўлдилар, уларнинг уч фарзанди ва уч набираси оғир аҳволда шифохонага етказилганлар.

Жабрдийдалар яқинларининг айтишича, ёнғинни қўшнилар сезиб қолиб, тадбиркорни уйғотишган. У ёнғин ичида қолган хонадан нарсаларни олиб чиқа бошлаган, бироқ у уйга навбатдаги марта кирганда тепадан ёнаётган тўсин тушиб кетиб, чиқиш йўлини тўсиб қўйган. Эр-хотин ис газидан ҳалок бўлишган. 

Маълум қилинишича, оиланинг қолган аъзолари ҳаётлари хавф остида эмас.

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин 20 киловаттлик стабилизаторнинг портлаши оқибатида юз берган.

Мавзуга оид