Зидандан катта интервью: Бу мавсумда «Реал»да 5 ёмон дақиқа бўлди
«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания Кубогининг 1/4 финали доирасида «Сельта»га қарши кечадиган учрашув олдидан журналистлар билан гаплашди.
Бу клуб янги йилдаги барча учрашувларида ғалаба қилса ҳам ҳайрон бўлмайман. «Сельта» – жуда яхши жамоа, бу жамоа ҳар ўйинда кураш олиб боради ва аъло футбол намойиш этади. «Реал» ҳам ўз навбатида ўз мақсадлари ҳақида ўйлаши керак. Бизни Кубокдаги яна бир оғир учрашув кутмоқда», деган мураббий.
Журналистлар унга Примеранинг ўтган турида «Севилья»га қарши кечган ўйин ҳақида савол беришган. Андалусияликлар клуби бу учрашувда 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришиб, «Реал»нинг 40 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлаганди.
«Мен бу учрашувда таркибда 4 ўзгариш амалга оширгандим. Ҳа, сафга қайтган футболчилар бор, аммо жамоага Гарет Бэйл, Пепе ва Фабио Коэнтрау етишмаяпти. Улар жароҳатдан тикланишда давом этишмоқда. Мен кундан кунга кимни майдонга тушириш ҳақида кўпроқ ўйламоқдаман ва бу яхши.
Якшанба кунги ўйинда футболчиларим шунчаки «йўқолиб» қолди. Ҳозир нега бундай бўлганини тушуниб олишимиз ва бундан кейин бунақа учрашув ўтказмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам «Реал» ўз кучига ишонади.
Ҳатто шундай ўйиндан кейин ҳам мен жамоада ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман. Албатта мен ғалабали сериямиз давом этишини истагандим, аммо нимадир ўхшамади ва биз бу билан шуғулланамиз.
Барча яхши биладики, футболда мағлубиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Қачондир бу рўй бериши керак эди. Энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди, мен мухлисларимиздан жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўрайман. Кимки «Реал»нинг ҳақиқий мухлиси бўлмаса, у албатта бизни танқидларга кўмсин, биз бунга тайёрмиз. Биз тўғри йўлдалигимиз аён», деган франциялик мутахассис.
У «Севилья»га қарши ўйинда «Реал»нинг ўйин схемасида кузатилган баъзи ўзгаришлар хусусида сўзлаган.
«Сиз биласизки, биз илк марта буни синовдан ўтказмаяпмиз. Жамоа турли схемаларда ўйнай олади. Агар хотирам панд бермаса, «Реал» 3та ўйинда ноодатий тарзда 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганди. Биз «Севилья» билан бу ўйинга қадар ички чемпионат ва Кубок доирасида бир мартадан учрашув ўтказгандик. Шу туфайли мен бошқача схемада ўйнашим керак эди. Баъзида рақибингни ҳайратлантиришинг керак бўлади», деган Зидан.
Зидан «Сельта»га қарши ўйинда Криштиану Роналдунинг ўйнаш-ўйнамаслиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарган.
– Бу масала бугун ҳал этилади. Албатта у ўйнашни истайди, аммо Роналду дам олиши керак бўлса, унга дам берилади.
«Реал» бош мураббийи ўз ватандоши, кейинги вақтларда кўп бор танқидга учраётган Карим Бенземани ҳимоя қилишига тўғри келган:
«Ҳар ким ўз қарашига эга. Аммо бир нарсани эътибордан чиқарманг: ўйин 90 дақиқа давом этади. Сиз бутун ўйин давомида хатосиз ҳаракатлана олмайсиз. Концентрация етишмаслиги ҳақида айтишингиз мумкин, аммо бу мавсумда «Реал» фақат 5 ёмон дақиқа ўтказди. Ҳакам ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалмагунича, исталган нарса рўй бериши мумкин», – дея қайд этган Зидан.
«Реал» ва «Сельта»нинг Испания Кубогининг 1/4 финали доирасидаги биринчи учрашуви Мадридда, 19 январга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:33 / 17.08.2021
Шавкат Мирзиёев: «Йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда»
09:29 / 17.08.2021
«Мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман» - Президент
09:24 / 17.08.2021
Соғлиқни сақлаш тизимида 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган
09:21 / 17.08.2021