Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota хавфсизлик рейтингида Volvo ва Mercedes брендларини ортда қолдирди
Россиянинг "Колёса.ру" нашри 2016 йилдаги энг хавфсиз янги автомобилини танлади. У расман бу соҳадаги тан олинган етакчилар: Швециянинг Volvo ва Германиянинг Mercedes компанияларини ортга қолдиришга ҳам муваффақ бўлди.
«Ушбу натижага таъсир қилган омил 2та бўлди,— дея изоҳлайди «Колёса.ру» таҳририяти ҳакамлар ҳайъати. — Биринчидан Euro NCAP янги E-Class краш-тестининг натижасини эълон қилди, аммо S90 моделига баҳо берилганича йўқ, Американинг IIHS ташкилоти, аксинча, Volvo моделини текширган, бироқ, Mercedes маҳсулотини синаб кўргани йўқ. Иккинчи муҳим жиҳат бу … Toyota Prius бўлди».

Қайд этиш жоизки, Toyota Prius Euro NCAP томонидан «Катта оилавий автомобиль» таснифида 2016 йилдаги энг хавфсиз модель деб топилган эди. Айниқса, «Toyota Safety Sense» хавфсизлик тизими юқори баҳо олганди. Бу тизим пиёдаларни таний олади ва автомобилни фавқулодда тўхтатиш имконига эга.

Мавзуга оид
15:29 / 12.02.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ЙТҲ: Mercedes тўсиққа урилди
07:43 / 26.01.2026
Дунёда биринчи бор: Gemini асосидаги илк электромобил тақдим этилди
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
09:00 / 15.11.2025