Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истоминнинг рақиби Australian Open’да ҳакамни "пойлади"
Испаниялик теннисчи Пабло Карриньо-Буста Австралия очиқ чемпионатида ўзбекистонлик Денис Истомин билан учрашувда вишкада ўтирган учрашув ҳакамига тўп билан тегди. Бу ҳақда Eurosport телеканали хабар берди.
Испаниялик Истоминнинг зарбасини қайтаришга уриниб, тўпни ҳакам қиз томон уриб юборган. Теннисчи бу "қилмиши" учун қиздан узр сўраган ва учрашув давом этказилган. Учрашув Истоминнинг 6:4, 4:6, 6:4, 4:6, 6:2 ҳисобидаги 5 сетдаги ғалабаси билан якунланди. Учрашув 3 соат 27 дақиқа давом этган.
Истомин ушбу ғалабаси эвазига мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди. У нимчорак финалда Григор Димитров (Болгария) — Ришар Гаске (Франция) жуфтлиги ғолиби билан учрашади.
Мавзуга оид
22:04 / 25.06.2026
Ўзбекистоннинг уч теннисчиси Уимблдон асосий турнирида иштирок этади
23:44 / 20.06.2026
Ўзбекистон-Португалия баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
10:10 / 09.06.2026